Жижи ҳам кетмоқда

Жижи ҳам кетмоқда

Италия терма жамоаси собиқ дарвозабони, афсонавий Жанлуижи Буффон 45 ёшида футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.

Бу ҳақида дарвозабонинг ўзи ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди. Буффоннинг «Парма» билан бир йиллик шартномаси бор эди, аммо кипер футболдан кетишга қарор қилди. Маълумот учун, Жанлуижи Буффон фаолияти давомида учта клубда фаолият олиб борди. Булар «Ювентус», «ПСЖ» ва «Парма» жамоалари. Бундан ташқари, Буффон Италия терма жамоасида 176та ўйин ўтказган. 2006 йил афсонавий посбон ўз терма жамоаси билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.