Головинга АПЛ грандлари ҳам даъвогар бўлган

Головинга АПЛ грандлари ҳам даъвогар бўлган

ЦСКА клуби собиқ спорт директори Олег Яровинский ярим ҳимоячи Александр Головин трансферини қайси жамоалар ташкил қилмоқчи бўлганини айтди.

«Булар «Монако»дан ташқари «Арсенал», «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» эди. Агар ақл эмас, ҳис-туйғулар билан бошқарилса, мен Сашанинг ўрнида бўлсам, «Челси»га ўтган бўлардим. Ёки сеҳрли футбол муҳити туфайли Премьер-лиганинг бошқа клубларига йўл олган бўлардим. Франция бунга ҳатто яқин эмас. «Монако» уй ўйинларини ўтказадиган «Луи II» стадиони эса мени хафа қилади. Устунлар ва бўш трибуналар билан у Новороссийскдаги эски аренага ўхшайди. Головин нима учун «Монако»ни танлади? Туйғуларни бир четга суриб, у ва унинг агентлари ҳамма нарсани тўғри қилишди. Англияда Саша учун бу анча қийин бўларди, ҳеч ким унга ўз ўйинини топиб олиш учун вақт бермайди. Европа футболига ва Ғарбдаги ҳаётга мослашиш нуқтаи назаридан «Монако» энг яхши вариант эди. «Монако» Головин трансфери учун 30 миллион евро тўлаган, аммо Премьер-лига клублари қанча берган бўларди? «Монако»чалик кўп эмас. Ҳар ҳолда, миқдор бир нечта тўловларга бўлинган. Аммо «Монако» бу маънода янада қулайроқ шартларни таклиф қилди», - деди Яровинский.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.