Италия грандларига рад жавоби берилди

Италия грандларига рад жавоби берилди

Италиянинг етакчи клублари «А» серия иштирокчилари сонини қисқартиришга эриша олмади.

Аввалроқ «Интер», «Ювентус» ва «Милан» раҳбарлари Италия футбол федерацияси (FIGC) президенти Габриэле Гравинадан олий лигада 18та жамоани қолдиришни сўрагани хабар қилинганди. La Gazette Dello Sport хабарига кўра, куни-кеча ушбу масала овоз бериш орқали ёпилди. «Рома» ҳам икки жамоанинг четлатилишини қўллаб-қувватлади, аммо қолган 16 клуб бунга қарши чиқди. FIGC лига иштирокчилари йиғилишидан сўнг «А» сериянинг амалдаги формати сақланиб қолинишини эълон қилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.