Грэм Арнольд: "Биринчи навбатда биз тартибли ўйин намойиш этишимиз керак"

Грэм Арнольд: "Биринчи навбатда биз тартибли ўйин намойиш этишимиз керак"

Осиё кубоги 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин пресс-конференцияда

"соккеруз" нинг 60 ёшли бош мураббийи Грэм Арнольд ва тажрибали 26 ёшли  ҳ имоячи  Харри Соутар қатнашди.

Грэм Арнольд: - Эртага яхши учрашув бўлади. Мусобақани ажойиб бошладик. 2 та  ў йинда  ҳам  гол ўтказмадик. Биз 2019 йилда Ўзбекистон терма жамоаси билан дуч келганмиз. Биз ўшанда пенальтилар серияда рақибни мағлуб этгандик. Аммо орадан анча вақт ўтди ва жамоалар анча ўзгариб кетди.  
Чемпионлик. Менинг фалсафам – ҳужумкор футбол. Мен ҳимоявий ўйнаймиз демайман. Сабаби биринчи навбатда биз тартибли ўйин намойиш этишимиз керак. Биз тўп билан кўп муомала қиламиз. Статистика бунинг исботи.

Ҳа, Ўзбекистон кучлироқ рақиб. Ўзбекистонда футболга катта инвестиция қилинмоқда. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ёшлар ўртасидаги  ЖЧда  иштирок  этди . U-23 терма жамоаси ҳам жуда кучли. Ўзбекистон давлати футболни ривожлантириб бормоқда. Мен эса фақат ўз жамоам ҳақида ўйлайман. Умумий қилиб айтсак, бутун Осиёда футбол тўхтовсиз ривожланиб бормоқда. 
Мен ушбу лавозимга биринчи маротаба келганимдан бери таркиб анча ўзгариб кетди. Шубҳасиз, ўзгаришлар бўлади, аммо тез эмас. Кейинги Жаҳон чемпионатида балки ишларман, балки йўқ. Бироқ авлодлар  алмашинуви  бу табиий ҳол.

Харри Соутар: Мураббийнинг гапларига қўшиламан. Гол ўтказмасликда давом этишга ҳаракат қиламиз... Ҳа, Ўзбекистонлик ҳужумчилар анча кучли. Бироқ мен ўз ишимни қилишди давом этаман ва ҳеч қайси ўйинчини шахсан таҳлил қилганим йўқ.

Манба: https://championat.asia/