Гринвуд «Марсел»га ўтмоқда

Гринвуд «Марсел»га ўтмоқда

Мавсумни «Хетафе»дан ижарада ўтказган Мэйсон Гринвуд фаолиятини Францияда давом эттиришга қарор қилди.

Уни «Марсель» клуби ўз таркибига қўшиб олишга яқин турибди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. Журналистнинг сўзларига кўра, 22 ёшли вингер учун француз жамоаси 30 миллион евро сарфлайди. Шу билан бирга, футболчининг кейинги трансферидан «қизил иблислар» 50 фоиз улуш олиб қолади. Мэйсон билан «Марсель» 2029 йилгача амал қиладиган шартнома борасида келишиб олган. Тез орада у тиббий кўрикдан ўтиш учун Францияга йўл олади ва трансфер расман эълон қилинади. 2021 йили Гринвуднинг трансфер нархи 50 миллион еврони ташкил қилар эди. Аммо ундан кейин содир бўлган воқеадан сўнг нарх кескин тушиб кетиб, дастлаб, текин, ундан кейин эса 5 миллион еврога кўтарилди. Айни пайтда вингернинг баҳоси 25 миллион еврога тенгдир. Гринвуд учун сўнгги мавсум ёмон ўтгани йўқ. У «Хетафе» таркибида 36та ўйинда майдонга тушган бўлса, 10та гол уриб, 6та ассист амалга оширди. Шунингдек, мухлислар талқинига кўра, клубнинг энг яхши ўйинчиси, деб топилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.