Гринвуд «Марсел»га хайрихоҳ

Гринвуд «Марсел»га хайрихоҳ

«Манчестер Юнайтед» футболчиси Мэйсон Гринвуд «Марсел»га кўчиб ўтиши мумкин.

Француз клуби ва «МЮ» ўртасидаги музокаралар ҳали бошланғич босқичда, ҳозирда молиявий масалалар муҳокама қилинмоқда. Шу билан бирга, «Марсель» ва футболчи ўртасидаги мулоқот ижобий руҳда ўтган. «Лацио» ҳам 22 ёшли вингерга жиддий қизиқиш билдиришда давом этмоқда, аввалроқ футболчи учун 20 миллион фунт ва кейинги сотувнинг 50 фоизини таклиф қилганди. «Юнайтед» футболчини 30 миллион фунтга баҳоламоқда. Германия, Испания ва Португалиянинг «Хетафе», «Ювентус», «Наполи» ва бошқа клублари вазиятни кузатишда давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, янги мавсумда «Марсел»ни бунгача Англиянинг «Брайтон» клуби мураббийи бўлган Роберто Де Зерби бошқаради.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.