Гринвуд бўйича якуний қарор ҳали чиқмаган

Гринвуд бўйича якуний қарор ҳали чиқмаган

«Манчестер Юнайтед» клубининг янги акциядори Жим Рэтклифф Мэйсон Гринвуднинг масаласи қайта кўрилишини маълум қилди.

«Биз Гринвуд бўйича янги қарор қабул қилишимиз керак. Бу масалада ҳеч қандай тўхтамга келинмаганди. Биз бир қарорга келамиз ва буни тўлиқлигича асослаб берамиз. Гринвуд ҳозир ижарада, аммо у бундай вазиятдаги ягона футболчи эмас. Бир неча ўйинчиларимиз ижаража, бу бўйича бир тўхтамга келишимиз лозим. Масалани ҳал қилаётганда эҳтиросларга эмас, фактларга асосланамиз. Мэйсон ростдан яхши йигитмиди ёки йўқ? Айнан шу савол биринчи ўринга қўйилади», - дейди Жим Рэтклифф.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.