Гросс Бундеслигага қайтмоқда

Гросс Бундеслигага қайтмоқда

Дортмунднинг «Боруссия» клуби Англиянинг «Брайтон» жамоаси ярим ҳимоячиси Паскаль Гросснинг трансфери устида ишламоқда.

Sky Sports мухбири Флориан Плеттенберг хабарига кўра, «қора-сариқлар» тез орада 33 ёшли Гросс билан оғзаки келишиб олади. Шартнома уч ёки икки мавсумга тузилади ва яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин. Тез орада клублар ўртасидаги музокаралар бошланиши режалаштирилган. Паскаль Гросс 2023/24 йилги мавсум «Брайтон» либосида 47та ўйин ўтказиб, 5та гол урди ва 13та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.