Ибра «Милан»да яна бир йил қолмоқчи

Ибра «Милан»да яна бир йил қолмоқчи

«Милан» ҳужумчиси Златан Ибрагимович фаолиятини якунламоқчи эмас.

Швециялик ҳужумчи «россонерилар» билан шартномасини яна бир йилга узайтирмоқчи. Sky Sport Italia хабарига кўра, Ибрагимович футболни юқори савияда давом эттиришга қарор қилган ва тез орада Милан клуби бошлиқлари билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб боришга ҳаракат қилади. Маълум қилинишича, швециялик ҳужумчи мақсади жиддий: агар у «Милан» билан янги шартнома туза олмаса, 41 ёшли футболчи фаолиятини давом эттириш учун янги клуб излашга тайёр. Швециялик футболчи «А» сериянинг бошқа жамоасига ўтиш вариантлари истисно қилинмайди. Ўтаётган мавсумда Златан жароҳатлар сабабли миланликлар таркибида 4та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол урди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.