ИФФ тергов бошлади...

ИФФ тергов бошлади...

«Милан» «Интер» мухлисларининг ҳайқириқлари туфайли прокуратурага мурожаат қилди.

«А» сериянинг 5-тур учрашуви вақтида «нерадзурри» мухлислари «Италия чемпиони - яҳудийлар» деб ҳайқиришди. Ўйиндан сўнг «россонерилар» рақиб мухлисларининг антисемит шиорларини қоралади ва прокуратурага мурожаат қилишга қарор қилди. Ўз навбатида, «Ювентус» мухлислари «Фиорентина» билан ўйинда ҳам шунга ўхшаш вазиятни юзага келтиришди. «Бинафшаранглар» италиялик эмас, балки бир тўда яҳудийлар, бинафша ранг - мен ёмон кўрадиган, энг ёмон кўрадиган ранг. Келинг, уларнинг аёлларини қайта туғмаслиги учун стерилизация қилайлик», - деганди «Юве» мухлислари. Италия футбол федерацияси ҳар икки воқеа юзасидан тергов бошланганини эълон қилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.