Илёс Зейтуллаев: "Шомуродов учун энди энг яхши вариант - ижара".

Илёс Зейтуллаев: "Шомуродов учун энди энг яхши вариант - ижара".

“Ювентус”нинг собиқ футболчиси Илёс Зейтуллаев “РБ Спорт” нашри учун ҳамюрти Элдор Шомуродовнинг “Рома”дан келаси мавсум охиригача ижара асосида “Каляри”га ўтгани ҳақида фикр билдирди.

"Шомуродов "Каляри"га ўтиб, А серияда қолишидан хурсандман. Мен унинг фаолиятининг шундай давом этишини мамнуният билан қабул қиламан. Бу Европадаги энг кучли чемпионатлардан бири.

Ишончим комилки, жамоа янги мавсумда рақобатбардош бўлади. Ахир у ерда бош мураббий Раньери. У катта тажрибага эга, унинг жамоалари доим яхши кўринади. Шунинг учун янги мавсумда улар яққол аутсайдер бўлади деб ўйламайман. Элдорни мақомлироқ клубда бўлишини кутганмидим? Мен учун А серияда барча клублар юқори мақомга эга. У ерда ўйнаш ўзбек футболчиси учун шараф. Менимча, бу Шомуродов учун яхши вариант.

Ҳар қандай футболчининг ижарада эмас, бир клубда бўлгани маъқулроқ экани аниқ. Лекин ҳар ҳолда, у ҳозир "Рома"да, улар унинг шартномасига эгалик қилишади. Демак, Элдор учун ижара ҳозир энг мақбул вариант”, - дейди Зейтуллаев.