"Интер" 8 -марта Италия Кубоги эгасига айланди

"Интер" 8 -марта Италия Кубоги эгасига айланди

Олдин хабар бергаримздек, кеча оқшомда Италия кубоги финал ўйини ўтказилди ва "Интер” ўз тарихида 8-марта ушбу турнирда зафар қучди.

Пойтахт Рим шаҳрида ўтказилган ушбу учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланиб ўйиннинг асосий вақтида ғолиб жамоа номи аниқланмади. Қўшиб берилган бўлимларда эса Иван Перишич дубль қайд этди ва шу тариқа "Интер" Италия Кубогини қўлга киритди. Шу ўринда айтиш жоизки, ўйннинг энг яхши футболчилари сифатида Милан вакиллари - хорватиялик ярим ҳимояич Перишич ва словениялик дарвозабон Хандановичлар эътироф этилишди.

Айтганча, Италия Кубогини “Ювентус” (14), “Рома” (9) марта қўлга киритган. "Интер" эса 8 марта бу совринга эга чиқди.

 

Италия Кубоги, финал.

"Ювентус" – "Интер" 2:4

12 май, 00.00, «Стадио Олимпико»

Голлар: 0:1 – 6 Барелла, 1:1 – 50 Алекс Сандро, 2:1 – 52 Влахович, 2:2 – 80, пенальти Чалханоглу, 2:3 – 99, пенальти Перишич, 2:4 – 102 Перишич.

"Ювентус" – Перин, Данило (Мората, 41), Кьеллини (Артур, 84), де Лигт, Алекс Сандро (Пеллегрини, 90), Куадрадо, Рабьо, Закария (Локателли, 67), Дибала (Кин, 100), Влахович, Бернардески (Бонуччи, 67).

"Интер" – Ханданович, Дармиан (Думфрис, 63), де Врей, Д`Амброзио (Димарко, 63; Бастони, 116), Шкриньяр, Перишич, Брозович, Чалханоглу (Видаль, 90), Барелла, Джеко (Корреа, 63), Мартинес (Санчес, 90).

Огоҳлантиришлар: Брозович (55), Локателли (90), Видаль (119).