«Интер» Бастони билан келишолмаяпти

«Интер» Бастони билан келишолмаяпти

«Интер» ҳали ҳам марказий ҳимоячи Алессандро Бастони билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти.

23 ёшли футболчининг «нерадзуррилар» билан амалдаги шартномаси келаси мавсум охирида якунига етади. Бастоннинг ўзи «Интер»да ўйнашни давом эттиришни хоҳлайди, аммо томонлар янги шартнома бўйича келиша олишмаяпти. La Gazette Dello Sport хабарига кўра, Милан клуби аллақачон унинг ўрнини босувчи футболчи ҳақида қарор қабул қилган - гап «Аталанта» футболчиси Жоржио Скальвини ҳақида кетмоқда. Агар керак бўлса, «Интер» раҳбарлари 19 ёшли футболчини қўлга киритиш учун ҳамма нарсани қилади. Жоржио Скальвинининг трансфер нархи Transfermarkt томонидан 30 миллион еврога баҳоланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.