Хусусан, иккинчи бўлимнинг биринчи ярмида ҳақоратлар авжига чиқди. Аргентиналик ярим ҳимоячи бу орада «маймун»га ҳам чиқарилди. Оқибатда бош ҳакам Игнасио Иглесиас ўйинни чамаси 10 дақиқача тўхтатиб туришдан ўзга чора тополмади. Натижага келсак, андалусияликлар ягона гол эвазига ортга 3 очко билан қайтишди.
* Серхио Рамос («Севилья») туғилган куни (38 ёшга тўлди)ни гол билан нишонлаб, «Хетафе» устидан ғалабани таъминлади. Ҳимоячининг яна бир аниқ зарбаси VAR томонидан ҳисобга олинмади.
* Жуд Беллингем «Реал»да 30та самарали ҳаракат маррасига етди - 20та гол ва 10та ассист. Ла Лига футболчилардан бошқа ҳеч ким ҳали ҳар икки йўналишда 10 баллдан ишламаганини таъкидлаш ўринли.
* Родриго - жорий мавсум 15та гол маррасига етган «Реал»нинг учинчи футболчиси (Жуд Беллингемда 20та ва Винисиус Жуниорда 18та гол бор). Жорий мавсум Европанинг кучли 5та лигаси иштирокчиларидан фақат «Манчестер Сити»да ҳам 3 нафар футболчи шундай натижага эга.