Хесе Малайзияда ўйнайди
«Реал» ва «ПСЖ» клубларининг собиқ ҳужумчиси Хесе Родригес «Жоҳор Дарул Тазим»га ўтишга яқин турибди.
Хабарингиз бор, бугун, 4 август куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида профессионал бокс бўйича навбатдаги жанглар ўтказилди.
Хусусан, 22 минг томошабин сиғимига эга «BMO Stadium» аренасида бокс кечасининг марказий жангида супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA йўналиши чемпиони Исроил Мадримов ва америкалик Теренс Кроуфорд тўқнаш келди.
Ушбу баҳсда ўзбекистонлик 29 ёшли боксчи ўзига тегишли WBA камарини ҳимоя қилиши лозим эди, ўртага WBO Interim камари ҳам қўйилганди.
Жанг олдидан Теренс Кроуфорд «Pound-for-pound» рейтинги етакчиси ҳисобланарди. У проф боксда жами 40та жангида 40та ғалабага эришган эди. Енгилмас Кроуфорд тахаллусини олган чарм қўлқоп устаси мутлақ жаҳон чемпиони, WBC ва WBA камарлари эгаси саналарди.
Исроил Мадримов эса супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби саналиб, профессионал боксдаги 10та жангидан 9тасида ғалабага эришган, фақат битта жангда дуранг қайд этган. 7та жангни нокаут билан якунлаган.
Жангнинг дастлабки 5та раундидан кейин мустақил таҳлилчилар Исроилнинг очколар бўйича 3:2 ҳисобидаги устунлигини қайд этган бўлса, 6-раунддан бошлаб Кроуфорд раундларни ўз фойдасига ҳал қила бошлади. Шунга қарамай, Мадримов 12 раунд давомида рақиби билан тенгма-тенг жанг олиб бориб, бир қатор аниқ ва кучли зарбалар йўллади. Аммо ҳакамлар қарорига кўра, устунлик мезбон боксчига берилди ва у очколар бўйича ғалаба қозонди. Ҳакамлар очколар эвазига (116-112, 115-113, 115-113) Теренс Кроуфорднинг ғалабасини эълон қилди.
Шундай қилиб, Мадримов 11-жангига келиб илк мағлубиятга учради, Теренс эса 41-жангида ҳам ғалаба қозонди ва 4та вазн тоифасида жаҳон чемпионига айланди
«Реал» ва «ПСЖ» клубларининг собиқ ҳужумчиси Хесе Родригес «Жоҳор Дарул Тазим»га ўтишга яқин турибди.
«Фенербахче» бош мураббийи Жозе Моуриньо фаолиятини яна Англияда давом эттириши мумкин.
ФИФА кенгаши жамоалари клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган ФИФАга аъзо ассоциациялар учун қўшимча трансфер ойнасини маъқуллади, дея хабар берди ташкилот расмий сайти.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789