Италия Кубоги. «Интер» «Юве»дан "ўтиб", финалга йўл олди

Италия Кубоги. «Интер» «Юве»дан "ўтиб", финалга йўл олди

Кеча тунда Италия Кубогида ҳам дастлабки финалчи аниқланди.

Хусусан, амалдаги Кубок соҳиби «Интер» ўз майдонида Димарконинг ягона голи эвазига «Ювентус»ни мағлубиятга учратди ва соврин учун курашни давом эттирадиган бўлди.
Маълумот учун, ўтган йили бу икки жамоа - 8 карра кубок эгаси миланликлар ва 14 карра ушбу турнир ғолиби бўлган туринликлар финалда тўқнаш келишганди.
Иккинчи ярим финалда 27 апрел куни «Фиорентина» «Кремонезе»ни (биринчи ўйин — 2:0) қабул қилади. Финал 24 майга белгиланган. 

Италия Кубоги. Яримфинал
Жавоб ўйини
Интер — Ювентус 1:0
26 апрел, «Жузеппе Меацца»
Гол: Димарко (15). 
Интер – Онана, Думфрис, Дармиан, Ачерби, Бастони, Димарко (Гозенс, 78), Мхитарян, Чалхонўғли (Гальярдини, 82), Барелла (Брозович, 68), Жеко (Лукаку, 68), Мартинес (Корреа, 78).
Ювентус – Перин, Де Шильо, Бонуччи (Данило, 68), Алекс Сандро, Бремер, Костич (Милик, 46), Ди Мария, Рабьо, Локателли (Паредес, 63), Миретти (Погба, 79), Кьеза.
Огоҳлантиришлар: Локателли (59), Мхитарян (90).
Биринчи ўйин — 1:1.