Италия ва Туркия ҳам Евро-2032га даъвогар

Италия ва Туркия ҳам Евро-2032га даъвогар

Туркия Футбол Федерацияси Евро-2028 ёки Евро-2032 мусобақасини ўтказиш учун ариза топширган бўлса, Италия Футбол Федерацияси 2032 йилги Европа чемпионатини ўтказиш ҳуқуқи учун даъвогарлик қилмоқда.

Шу тариқа, Туркия Евро-2028 мезбонлиги учун қўшма ариза топширган Буюк Британия ва Ирландия билан рақобатлашади, мағлубиятга учраган тақдирда эса тўрт йилдан кейин навбатдаги қитъа чемпионатига мезбонлик қилиш ҳуқуқи учун курашда италияликлар билан куч синашади. УЕФА маъмурияти кейинги бир неча ой ичида ҳар бир аризани кўриб чиқади ва октябрь ойида Ижроия қўмитаси қайси омадли мамлакатлар 2028 ва 2032 йилги чемпионатларни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлиши учун овоз беради.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.