АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Япониялик Даичи Камадага Нобель мукофоти медали ваъда қилишмоқда. Футболчи бунинг учун «Айнтрахт»да қолиши керак.
Қизиқ, ярим ҳимоячи чиндан ҳам, ижтимоий соҳада катта обрўга эга мукофот медали эгасига айланиши мумкинми? Қанақасига?
Буни қандай тушуниш керак?
«Айнтрахт» ЧЛ 1|8 финалидан ўрин олган дастлабки ўйинда «Наполи»га бас келолмади, боз устига, ўз майдонида (0:2). Шунга қарамай, жамоа ярим ҳимоячиси Даичи Камадага Нобель мукофоти медали топшириш ҳақида ваъда беришмоқда. Фақат битта шарт бор - япониялик футболчи «Айнтрахт»да қолиши керак. Оддий айтганда, Нобель мукофоти лауреати шундай ҳолатда ўз медалини Камадага бермоқчи. Гап германиялик Бенжамин Лист ҳақида кетмоқда. У 2021 йили Дэвид Макмиллан қатори химия соҳасидаги Нобель мукофоти совриндори бўлди. Эътиборлиси, икки олим ҳам «асимметрик органокатализни ривожлантириш» йўналиши бўйича молекулалар яратишнинг янги усулини ишлаб чиқди мустақил тарзда. Уларнинг илмий ишлари самаралироқ тиббий дори воситаларини тайёрлаш ва қуёш панеллари қувватини оширишга қаратилган.
Лист - «Айнтрахт»нинг ашаддий мухлиси. У севимли клуби етакчиларидан бирига айланган Камаданинг шартномаси жорий мавсум охирида ўз кучини йўқотишидан хабардор, албатта. Хуллас, олим Amazon Prime эфирида япониялик йигитга ғайриоддий таклиф билан чиқди: «Биринчидан, Япония термасини қўллаб-қувватлайман. Анчадан буён Макото Хасебе ўйини ихлосмандиман. Камаданинг клубдан кетиши эса юрагимни чўктириши тайин. Бугунги имкониятдан фойдаланиб, Нобель мукофоти медалини ўртага тикаман. Қисқаси, Даичи жамоамизда қолса, уни қўлига тутқазаман». Ҳа, ҳа, Лист клуб манфаати йўлида ўзи учун қадрли гўзал медалдан воз кечишга ҳам тайёр. «Айнтрахт» спорт директори Маркус Креше шу лаҳзада ҳазил оҳангида қўшимча қилди: «Очиғи, агар Даичи бу гапингни эшитса, клубда қолади ва сен медалингдан айриласан». Ҳозирча футболчининг муносабати номаълум.
Камада чиндан ҳам, клуб етакчиларидан бири
Камада Франкфурт жамоасида 4-йилни ўтказмоқда. Ортда қолган мавсумларнинг ҳар биридан қизиқарли жиҳат топиш мумкин. Дейлик, япониялик ярим ҳимоячи 2019|2020 йиллар мавсуми ЕЛда «хет-трик» қайд этди (бунга қадар еврокубокларда японияликлар орасида биргина Такуми Минамино шундай натижага эришганди). Даичи кейинги мавсум самарадорлик бўйича шахсий рекордини ўрнатди - Бундеслигада 5та гол ва 12та ассист. Аввалги мавсум ҳам унутилмас бўлди - Камада жамоаси билан ЕЛда ғалаба нашидасини сурди. Қолаверса, турнир давомида 4та рақиб дарвозасини нишонга олди, финал ўйинидан кейинги пенальтилар сериясида ҳам гол урди. Ҳозирги суръати эса энг яхши мавсумга далолат бермоқда. Ҳар ҳолда, Германия чемпионатининг 19та ўйинида 7та гол ва 4та самарали узатма муаллифига айланди. Барча турнирлар ҳисобидан эса «Гол+пас» тизими бўйича 13та очко йиғишга улгурди. Бунисида ҳам янги натижа бор - Камада ЧЛ гуруҳ босқичида барча рақибларга гол тортиқ этди.
Январь ойида Mundo De-portivo нашри Камада «Барселона» эътиборига тушгани ҳақида хабар берганди. 90min.com порталида ёзилишича эса, япониялик ярим ҳимоячига бефарқ қарамаётган жиддий клублар сафи анча кенг: «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Ньюкасл», «ПСЖ», «Боруссия» Д. Шунингдек, Япониянинг Sponichi нашрида «Бавария»нинг қизиқиши хусусида ёзилди. Sport1 журналисти Кристофер Мишель эса «Айнтрахт» Камада позициясида тўп сурувчи футболчи қидиришга тушгани, хусусан, «Хоффенхайм» ва «Кёльн» вакилларига эътибор бургани ҳақида хабар тарқатди. Унинг хулосасига кўра, жорий мавсум якунида японияликнинг «Айнтрахт» билан хайрлашиши деярли ҳал этилган масала ҳисобланади. Бир томонда - катта клублар чорлови, иккинчи тарафда - Нобель мукофоти медали. Қизиқ, қайси бири оғирроқ тош босади? Камадага қизиқаётган жамоалар номидан келиб чиқсак, нобелча белги ҳам футболчини кетишдан тўхтатолмаса керак-ов...
Нобель мукофоти ҳақида маълумот
Нобель жамғармасининг 1900 йилги Низомига биноан, мукофотнинг ҳар бир лауреатига катта миқдорда пул, тегишли диплом ва Альфред Нобель портрети ҳамда имзоси туширилган махсус медаль топширилади. 1975 йили иқтисод бўйича Нобель мукофоти асли собиқ иттифоқдан бўлган Леонид Канторович ва америкалик Тьяллинг Купмансга топширилган. Аммо тақдирлаш маросимида иккисининг медали адашмовчилик натижасида алмаштириб қўйилган. Лауреатлар фақат 4 йилдан кейингина учрашиб, ўзларига тегишли медални олишган. Яна бир қизиқ воқеа: физик Нильс Бор иккинчи жаҳон уруши йиллари Даниядан Швецияга кўчиб ўтишни режалаштирган, аммо медални ўзи билан олиши катта таваккал саналган. Чунки немислар томонидан босиб олинган ҳудудларда олтин экспорти қатъиян маън этилганди. Шунинг учун Бор медални эритиб қўяди. Урушдан кейин эса эритмадан олтин ажратиб олинади ва Бор учун янги медаль ясаб берилади. Тўғри, физик олим архивида бу воқеа тасдиқланмаган. Яна бир маълумотга кўра, унинг медали 1940 йили Финляндия қишки урушга ёрдам бериш жамғармаси учун аукционда сотилган. Лекин Нобель медалини эритиш жараёни амалиётда кузатилган, барибир. Хусусан, физик олимлар Макс фон Лауэ ва Жеймс Франк ўз медалларини шу тариқа сақлаб қолишган. Урушдан кейин эса Нобель жамғармаси уларга янги медаль берган.
Нобель мукофотИ медали ҳаҚида
** Медаллар дизайн жиҳатидан фарқланади, лекин физика ва кимё соҳасиники бир хил.
** Медаллар 1980 йилгача 23 карат олтиндан ясалган. Кейин таркиби ўзгарган: 18 карат яшил ва 24 карат соф олтин.
** Ҳар бир медалнинг вазни тахминан 175 граммга тенг. Диаметри - 66 мм., қалинлиги - 5,2 мм.
** Медаллар Эскильстун (Швеция) ва Конгсберг (Норвегия) шаҳарларида ишлаб чиқарилади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789