Канте «Челси» таклифини рад этди

Канте «Челси» таклифини рад этди

«Челси» ярим ҳимоячиси Н`Голо Канте Лондон клуби билан хайрлашиши мумкин.

The Athletic хабарига кўра, франциялик футболчи «Челси» янги раҳбариятининг шартномани узайтириш бўйича таклифини рад этган. Қайд этилишича, клуб 31 ёшли ярим ҳимоячига 2 йиллик шартнома таклиф қилган, у эса камида 3 йиллик шартнома сўрамоқда. Канте 2016 йилдан буён лондонликлар сафида тўп сурмоқда. Унинг амалдаги келишуви мавсум якунида ниҳоясига етади. Маълумот учун, Канте АПЛ жорий мавсумида 2 ўйинда майдонга тушган. Айни пайтда жароҳатдан тикланиш жараёнини бошидан ўтказмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.