Карсон шарманда бўлди

Карсон шарманда бўлди

«Манчестер Сити» футболчилари кетма-кет тўртинчи маротаба Англия чемпионлигини қўлга киритганидан кейин стадиондан бошланган байрамни ресторанларда давом эттирди.

Жамоанинг захира дарвозабони Скотт Карсон ноқулай вазиятга тушиб қолди. Daily Mail нашрининг ёзишича, 38 ёшли голкиперни тонгги соат тўртга яқин чемпионлик банкетидан ҳайдаб юборишди. Манбага кўра, бунга Карсоннинг ресторанда жанжал чиқариш ва муштлашув уюштиришга уринга сабаб бўлгани айтилмоқда. Скотт Карсон 2019 йилдан бери «Сити» аъзоси ҳисобланади. Бугунги қадар асосий таркибда 3 маротаба майдонга тушган футболчи жамоанинг барча совринларига шерик ҳисобланади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.