АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Йўқ, «Манчестер Сити»да тўхтамай, уч-бешталаб гол ураётган Эрлинг Холанд жорий евромавсумнинг энг маҳсулдор футболчиси эмас
Норвегиялик «йиртқич»дан олдинда франциялик ноунейм бор - Райан Филипп. Ёзда бу йигитча учун узундан-узун навбат юзага келса, ажабмас.
Райан Филипп, бу йигит ким ўзи?
Диққат, мавсум-2022|2023нинг энг сермаҳсул футболчиси - Райан Филипп. Люксембургнинг «Эсперанж» клуби вингери маҳаллий лиганинг дастлабки 19та ўйинида «Гол+пас» тизими бўйича 41 балл тўплади (21та гол ва 20та самарали узатма). Хуллас, франциялик иқтидор айни пайт Европа миллий чемпионатларининг энг сермаҳсул футболчилари рўйхатида «Манчестер Сити» ҳужумчисини 8 балл даражасида ортда қолдирмоқда. Филипп Франциянинг Ницца шаҳрида туғилган, футболга эса 7 ёшида Ментон шаҳри клуби академиясида қадам ташлаган. Иқтидорли болакай 11 ёшига қадар айнан Ментонда шуғулланади, кейин Франция жанубий-шарқига йўл олиб, «Рокбрюн-Кап-Мартен» академиясига кўчиб ўтади. Фақат 2015 йилдагина Ниццага қайтган Филипп «Кавигаль» жамоасида бир мавсум ушланиб қолади, холос. Чунончи, йилдан-йилга юксалаётган йигитча ўша мавсум якунида нисбатан таниқли «Дижон» клубидан таклиф олганди.
Райан 3 йиллик таҳсилдан сўнг академия тарбияланувчиси мақомида аввалига «Дижон»нинг U-19 жамоасида ўйнай бошлади, кейин ўринбосарлар гуруҳига қўшилди. Шу тариқа 2019|2020 йиллар мавсумига келиб, Лига 1да дебют қилди. Аниқроғи, Райан «Дижон»нинг «Бордо»га қарши ўйинида 29 дақиқа ҳаракатланди. Тезкор йигит шундан сўнг Франция U-20 терма жамоасидан ҳам чақирув олди ва 2та ўртоқлик ўйини (Хорватия - 1:1; Словения - 2:2)да қатнашди. Тўғри, майдонда мос равишда 14 ва 78 дақиқа тўп сурган ноунейм бирор самарали ҳаракатни амалга оширолмади. «Дижон» 2020 йилнинг февралида вингерни ярим мавсумга мўлжалланган ижара келишуви асосида «Тулон»га юборди ва у янги клубининг 5та ўйинида 1та гол урди. Бироқ жамоа шу 5та учрашувдан 4тада мағлубиятни тан олди. Ниццалик футболчи мавсум-2020|2021ни «Дижон» сафида бошлади, аммо яна самарасиз - Лига 1 доирасидаги 4та ўйинининг барчаси жамоаси мағлубияти билан тугади. Ўринбосарлар таркибидаги 1та «дубль» ва 1та самарали узатма эса ҳеч нарсани ўзгартирмади, ҳисоб. Оқибатда йигитча яна ижара сафарига чиқди ва Лига 2 иштирокчиси «Нанси»да ниҳоят, аввалига бор салоҳиятини кўрсатадигандек таассурот уйғотди, аммо якунда муваффақиятсизликка учради: самарасиз 16та ўйин (10таси бошланғич таркибда).
Энди ҳаммаси, бошқача, фақат...
«Нанси»дан «Дижон»га қайтган Филипп ўртадаги шартномани келишув асосида бекор қилди ва камтарин «Эсперанж» билан эркин агент мақомида битим тузди. Муҳими, франциялик легионер Люксембург чемпионатидаги дебют мавсумидаёқ 14та ўйинда 7та гол ва 3та ассист муаллифига айланди. «Эсперанж» эса маҳаллий лига турнир жадвали 4-поғонаси орқали Конференциялар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди. Райан айниқса, мавсум охирида кучайди - 3та ўйинда 4та гол + 2та самарали узатма. Жорий мавсумга келсак, Филипп халқаро танаффусга қадар 19та ўйинда 41та (!) самарали ҳаракат тўплади. Жумладан, 1та «хет-трик» ва 4та «дубль» қайд этди. Эътиборлиси, ассистентлик бобида ҳам 1та «хет-трик» ёнига айнан 4та «дубль» қўшиб қўйди. Умуман, Райан атиги 2та ўйинда ўз ҳисобига самарали балл ёзиб қўёлмади. Люксембург кубогида эса 1та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист муаллифи бўлди.
«Эсперанж» 54 очко билан турнир жадвали пешқадами бўлиб турибди - 21та ўйиндан 17тасида ғалаба қозонган клуб энг яқин таъқибчисини 3 очкога ортда қолдирмоқда. Дарвоқе, Филиппнинг амалдаги шартномаси ёзда ўз кучини йўқотади ва у Люксембургдан кетадиган кўринади. Аслида ҳам бундай голеадор Францияга қайтиб, Килиан Мбаппега рақобат тақдим этишга уриниб кўриши керак. Тўғри, Лига 1 - бу Люксембург чемпионати эмас, шундай экан, трансфери атиги 300 минг еврога баҳоланаётган вингернинг ўз юртида нималарнидир исботлаши осон эмас. Айтганча, Филипп Люксембургга трансфер қиймати 150 минг евролик футболчи сифатида йўл олганди. Демак, бу борада ҳам катта ўсиш йўқ эмас.
Д.АЛИМОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789