Кавани ҳам тугатди

Кавани ҳам тугатди

Уругвайлик машҳур ҳужумчи Эдинсон Кавани профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

37 ёшли тўпурар сўнгги мавсумни Аргентина чемпионатида «Бока Хуниорс» жамоаси сафида ўтказиб, 17та учрашувда рақиблар дарвозасини 11 маротаба ишғол қилди. Кавани профессионал фаолиятини 2005 йили Уругвайнинг «Данубио» жамоасида бошлаган эди. Икки йилдан сўнг, Европага - Италиянинг «Палермо» жамоасига кўчиб ўтди. Кейинчалик «Наполи», «ПСЖ», «Манчестер Юнайтед» ва «Валенсия» жамоаларида тўп тепди. Эдинсон Кавани клублар миқёсида жами 681та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 382 марта ишғол қилган ва жамоадошларига 73та голли пас узатган. Уругвай терма жамоасидаги фаолиятини 2008 йили бошлаб, жами 136та учрашувда ўз ҳисобига 58та гол ёздириб қўйган. Бутсаларини михга илган маҳоратли тўпурарнинг клублар ва терма жамоа сафидаги голлари сони роппа-роса 440тани ташкил қилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.