Италия клуби шартномаси 2025 йилда тугайдиган 23 ёшли Кефренни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. «Ницца» марказий ярим ҳимоячи учун 40 миллион евро талаб қилмоқда. Миланликлар бундай трансфернинг афзалликларидан бири деб ҳисобламоқдалар, Кефреннинг акаси Маркус «Интер»да ўйнайди, шунинг учун ака-ука бир шаҳарда яшаши мумкин бўлади. «Милан» таклиф билан чиқишга шошилмаяпти, чунки асосий вазифа Оливье Жиру ўрнига марказий ҳужумчи билан шартнома имзолаш. Шундан сўнг италияликлар асосий эътиборни ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришга қаратишади. Жорий мавсумда Кефрен 22та ўйин ўтказиб, 1та гол уришга муваффақ бўлди.