Барчаси кейинги ҳафта ҳал бўлади...

Барчаси кейинги ҳафта ҳал бўлади...

Ярим ҳимоячи Жуд Беллингем 100 млн. евро ва бонуслар эвазига «Реал»га ўтишга яқин.

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Мадрид клуби ва «Боруссия Дортмунд» ўртасидаги музокаралар якуний босқичда. Манбага кўра, томонлар Дортмунд клубининг Бундеслигада чемпионлик пойгасида иштирок этаётгани сабабли музокараларни тўхтатиб туришган ва келаси ҳафтада сўнгги келишув ўтказилади. Шу билан бирга битимга «Реал» футболчиларидан бирини бериш банди киритилмайди. Мадридликлар апрель ойида 19 ёшли инглиз билан узоқ муддатли шартнома борасида келишиб олганди. Беллингем бу мавсумда Бундеслигада 31та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 4та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.