Кейн Англияга қайтиши мумкин

Кейн Англияга қайтиши мумкин

Узоқ йиллар «Тоттенхэм»да тўп тепиб, кўп гол уриш қобилиятига қарамай, катта совринларсиз қолиб кетган Харри Кейн ёзда «Бавария»га кўчиб ўтганди.

Тажрибали ҳужумчи Германияда ҳам гол ура олишини исботлаб келмоқда. Кейн мюнхенликлар сафида барча турнирларда 31та учрашувда майдонга тушиб, 31та гол ва 8та ассист қайд этди. «Бавария» раҳбарияти Ҳарри Кейнни жамоага таклиф қилган бош мураббий Томас Тухель билан хайрлашишини билдирган. Бу ҳолат англиялик футболчига ҳам таъсир қилиши мумкин. Бир неча мавсумдан бери Кейнни ўз сафида кўрмоқчи бўлаётган «Манчестер Юнайтед» 30 ёшл тўпурарни Англияга қайтаришга қарор қилди. Манчестерликлар янги хўжайин сэр Жим Рэтклифф ёрдамида бу катта трансферни муваффақиятли амалга оширмоқчи.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.