Кейнга «Реал» ҳам даъвогар

Кейнга «Реал» ҳам даъвогар

Todofichajes хабарига кўра, Мадриднинг «Реал» клуби «Тоттенхэм» ҳужумчиси Харри Кейнга қизиқиш билдирмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, испан клуби келаси ёзда футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Мадридликлар футболчининг «шпорлар» билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилишидан унумли фойдаланиш ниятида. Шундай қилиб, форвардни арзонлаштирилган нархда сотиб олиш мумкин. Англиялик футболчига «Бавария», «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқмоқда. 29 ёшли Кейн жорий мавсумда «Тоттенхэм» сафида барча турнирларда 26та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.