Кейн АПЛ клубига сотилмайди

Кейн АПЛ клубига сотилмайди

«Тоттенхэм» ҳужумчиси Харри Кейнни Бундеслига ёки Ла Лигага сотиши мумкин.

Аввал хабар қилинганидек, «шпорлар» ҳужумчининг АПЛнинг бошқа клубига ўтишига қизиқмаяпти. The Times хабарига кўра, агар уни ёзда қўйиб юбориш зарурати туғилса, «Бавария» ёки «Реал» потенциал харидорга айланиши мумкин. Шунингдек, агар Мадрид клуби бошқарувини Маурисио Почеттино ўз қўлига олса, трансфер амалга ошиш имконияти юқорилайди. Бироқ, бу ҳолатда Кейн АПЛда гол уриш бўйича Алан Ширернинг рекордини (260 та гол) янгилай олмайди - Кейн яқинда «Манчестер Сити»га қарши ўйинда АПЛдаги 200-голини киритди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.