Кейруш истеъфо берди

Кейруш истеъфо берди

Эрон миллий жамоаси ЖЧ-2022даги юришини тўхтатгач, бош мураббий Карлуш Кейруш истеъфога чиқди.

«Азиз дўстлар, йигитлар, орзуингиз сари курашиб, қўлингиздан келганча ҳаракат қилиб, унга эриша олмасликнинг уят жойи йўқ. Мен сиз билан фахрланаман, майдон ва унинг ташқарисида ҳам ўрнак бўлдингиз. Мен учун Эрон футбол оиласининг бир қисми бўлиш катта фахр ва шарафли эди. Аминманки, сиз билан фахрланишларига лойиқсиз. Барчангизга омад, бахт ва муваффақиятлар тилаб қоламан. Раҳмат», - дея ёзади Кейруш ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида. Эрон ЖЧ-2022 3-тури доирасида АҚШга минимал ҳисобда мағлуб бўлгач, гуруҳдан чиқиш вазифасини бажара олмади. Эслатиб ўтамиз, португалиялик 69 ёшли мураббий Эрондаги 2011-2019 йилги фаолиятидан кейин 2022 йил кузида Эрон миллий жамоаси бош мураббийи сифатида эълон қилинган ва форсларни Қатардаги турнирга олиб келганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.