Кьеза Италияга қайтиши мумкин

Кьеза Италияга қайтиши мумкин

Италиялик вингер Федерико Кьеза қишки трансфер ойнасида «Ливерпул»ни тарк этиши мумкин.

Calciomercato хабарига кўра, мерсисайдликлар раҳбарияти футболчини ижарага бериш вариантини кўриб чиқмоқда. Манбага кўра, Кьеза яна Италия «А» Сериясига қайтиши мумкин. 27 ёшли футболчи хизматларига «Интер», «Рома» ва «Милан» клублари қизиқиш билдирмоқда. Федерико Италияга қайтиш орқали мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши мумкин. У ҳозирда «Ливерпул»да ўйин амалиётисиз қолиб кетмоқда. Кьеза жорий мавсум «Ливерпуль» сафида атиги 3та ўйинда қатнашиб, битта голли узатмани амалга оширди. Федериконинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.