Коло-Муани учун азалий рақиблар курашишади

Коло-Муани учун азалий рақиблар курашишади

Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби ҳужумчиси Рандал Коло-Муани ёзда Европанинг топ-клубларидан бирига ўтиши мумкин.

Декабрь ойида 24 ёшли футболчининг вакили бўлган MDC агентлиги футболчи яна бир йилни Бундеслига клубида ўтказишга тайёрлигини айтганди, бироқ франциялик ҳужумчи яқинда агентини ўзгартирган ва вазият ўзгарган бўлиши мумкин. Рандалнинг янги вакили Мусса Сиссоко бўлиб, у шунингдек «Барселона» вингери Усмон Дембеле билан ҳам ишлайди. У Европанинг топ клублари билан алоқага эга. «Айнтрахт» эса футболчини 100 миллион еврога сотишга рози бўлиши мумкин. «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» ёзда Коло-Муани учун таклифлар юбориши кутилмоқда, деб хабар беради Sport Bild. Қолаверса, сўнгги ҳафталарда «ПСЖ» ва «Реал» ҳужумни кучайтириш ҳақида ўйламоқда. Жорий мавсумда Коло-Муани мавсумнинг 28 ўйинида 26 (14+12) очко тўплади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.