Компанининг илк талаби Уортон

Компанининг илк талаби Уортон

«Бавария»нинг янги бош мураббийи Венсан Компани Мюнхен клубига Англия футболида пишган ўйинчиларни олиб келишни режалаштирмоқда.

Маълумотларга қараганда, бельгиялик мутахассис биринчи трансфер сифатида «Кристал Пэлас» ярим ҳимоячиси Адам Уортонни танлади. 20 ёшли футболчи «Пэлас»га январь ойида «Блэкберн»дан олиб келинган эди. Бу ярим ҳимоячининг трансфери 22,5 миллион фунтга амалга оширилган. Уортон янги жамоада порлай бошлади. Ўз ўйини билан Англия терма жамоасидан чақирув олди ва Европа чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган кенгайтирилган таркибга кирди. Венсан Компани «Бавария»да етакчи ролларни ўйнаётган англиялик футболчилар - Эрик Дайер ва Гарри Кейн Адам Уортонга янги мамлакат футболига мослашишга ёрдам бера олади, деб ҳисобламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.