Конте ва Лопетеги ҳам номзодлар қаторида

Конте ва Лопетеги ҳам номзодлар қаторида

«Манчестер Юнайтед» жамоаси мураббийлар Антонио Конте ва Хулен Лопетегига қизиқиш билдирмоқда.

Caughtoffside берган хабарга кўра, клуб раҳбарияти мутахассислар билан музокаралар олиб борган ва «қизил иблислар»нинг амалдаги бош мураббийи Эрик тен Хаг истеъфога чиқарилган тақдирда уларни мос вариантлар деб ҳисобламоқда. Шу билан бирга, «Юнайтед»нинг янги раҳбарияти тен Хагни ишдан бўшатишга шошилмаяпти ва нидерландиялик мутахассисга вазиятни тўғирлаш учун вақт беришга тайёр. «МЮ» 23-турдан кейин 38 очко билан АПЛ турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.