Коссуну «Аталанта»га ўтди

Коссуну «Аталанта»га ўтди

«Аталанта» Одилон Коссуну билан шартнома имзолади.

Бергамоликлар «Байер»нинг 23 ёшли ҳимоячисини мавсум охиригача ижарага олишди. Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, Леверкузен клуби ижара учун 5 млн. евро олади. Агар келаси ёзда «Аталанта» футболчини сотиб олишга қарор қилса, яна 25 млн. евро беради. Ўтган мавсумда ивуарлик ҳимоячи Бундеслиганинг 22та ўйинида қатнашиб, 1та гол урган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.