Шу тариқа Криштиану Роналдунинг бу борадаги мавқеи ўзгаришсиз қолди. Португалиялик юлдуз асосий еврокубокнинг финал йўлидаги 21та ўйинида қатнашиб, 13та гол урган. Франциялик ҳужумчининг натижаси - 17та ўйин, 8та гол. Лионель Месси эса ярим финал ўйинлари тўпурарлари рўйхатида ҳатто учинчи ҳам эмас.
Айтганча, ЧЛнинг муайян мавсумида кўп гол уриш бўйича 3та энг юқори натижа турнирнинг чин қироли Криштиану Роналдуга тегишли. Португалиялик юлдуз «Реал» сафида 3 мавсум мегамаҳсулдорлик қайд этган - 15, 16 ва 17та гол. Демак, рекордларни бирин-кетин йўққа чиқараётган Эрлинг Холанд олдида катта чўққи ҳам йўқ эмас. Бироқ норвегияликнинг финалда 3-5та гол уриши қийин-ов...