Кроос ҳам бошлади...

Кроос ҳам бошлади...

Тони Кроос ва геймер ЭлиасН97 Германияда медиа лигани ишга туширишди.

Турнир «The Icon League» деб номланади. Мусобақа формати Пикенинг «kings League»ни эслатади. Жамоалар 5х5 ўйнайди. Майдон узунлиги 45 метр ва энига 22 метр. Майдон бўйлаб чегаралар бўлади, шунинг учун ҳеч қандай аут бўлмайди. Бу мусобақа динамикасини ошириш учун амалга оширилади. Турнирда 14та жамоа иштирок этади. Клубларни «Байер» ярим ҳимоячиси Роберт Андрич, «Монако» ҳужумчиси Брель Эмболо, «Бавария» ҳимоячиси Алфонсо Девис, «Реал» ҳимоячилари Антонио Рюдигер ва Давид Алаба, шунингдек, Франк Рибери, Клаудио Пизарро, «Эдмонтон» хоккейчиси Леон Драисайтл ва бошқа таниқли шахслар бошқаради. Лига шу ҳафта ўз лойиҳасини ўтказди. Биринчи тур 1 сентябр куни бўлиб ўтади. Учрашувлар Кёльндаги 18,5 минг томошабинга мўлжалланган «Ланхесс Арена»да бўлиб ўтади. Германияда аллақачон медиа-футбол лигаси - «Баллер» лигаси мавжуд. Уни Матс Хуммельс ва Лукас Подолски бошқаради.

Айтганча, Кроос куни-кеча Германиянинг «Йил футболчи»сига айланди. «Ушбу соврин - мен ўтган мавсумни ажойиб ўтказганимни англатади. Бу фаолиятимни якунлаганим учун берилган соврин деб ўйламайман, чунки мен ўтган мавсумни ҳақиқатдан ҳам яхши ўтказдим. Бу шунчаки хайрлашув совғаси бўлмаган деб умид қиламан», - деб фикр билдирди Тони. Эслатиб ўтамиз, Кросс Европа чемпионати якунланганидан сўнг профессионал фаолиятини якунлади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.