Кубоккача яна 3 ўйин... «Сўғдиёна»нинг кейинги Гонконгнинг "Истерн" жамоаси...

Кубоккача яна 3 ўйин... «Сўғдиёна»нинг кейинги Гонконгнинг "Истерн" жамоаси...

Мана кутилганидек, Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби ОФК Кубогида Марказий Осиё ҳудуди финали ғолиби бўлди

Улуғбек Бақоев шогирдлари сафарда Тожикистоннинг «Хўжанд» клубини ишончли тарзда — 4:0 ҳисобида мағлуб этишди. 
Шундай қилиб, жиззахликларни навбатдаги босқичда (ҳудудлараро плей-офф ярим финалида) Гонконгнинг «Истерн» клуби кутиб турибди. Бу ўйин 6 сентябрь куни Жиззахда ўтказилиши режалаштирилган.
Агар "бўрилар" бу тўсиқдан ўта олса, ярим финалда (ҳудудлараро плей-офф финалида)  Малайзиянинг «Куала Лумпур» ва Индонезиянинг «Макассар» клублари ўртасидаги ўйин ғолиби билан ўйнайди. Бу баҳс ҳам Жиззахда, 5 октябрь куни ўтказилиши мумкин.
«Сўғдиёна» бу тўсиқдан ҳам ўта олса, ОФК Кубоги финалига чиқади. Ҳозирча асосий ўйиннинг санаси ва қаерда ўтказилиши номаълум.
Финалда жиззахликларга Ғарбий ҳудуд ғолиби рўбарў келади. Ушбу ҳудудда плей-офф жуфтликлари қуйидагича шаклланган:

«Ал-Арабий» (Кувайт) - «Ас-Сиб» (Уммон)
«Ист Риффа» (Баҳрайн) - «Ар-Риффа» (Баҳрайн)

Агар «Сўғдиёна» финалга қадар етиб борса, ушбу араб клубларидан бирига қарши бош соврин учун  майдонга тушади.


ОФК кубоги плей-офф баҳси. Марказий минтақа финали.
«Хўжанд» (Тожикистон) - «Сўғдиёна» (Ўзбекистон) – 0:4 (0:3)
Ҳакам: Ким Хи Гон (Жанубий Корея)
Голлар: Жасур Ҳасанов 13, 21, Шоҳруз Норхонов 29, Жавоҳир Қаҳрамонов 79.
«Хўжанд»: 50. Шоҳрух Қирғизбоев, 5. Фирдавс Абдусалимов, 7. Элчибек Рашидбеков, 8. Эҳсон Бобоев, 18. Далер Ёдгоров, 19. Сергей Гаранжа, 20. Самандар Очилов, 21. Фирдавс Чакалов, 62. Жаҳонгир Эргашев, 73. Алишер Баротов, 97. Сергей Цканьян.
Захира: 16. Сўҳробхўжа Юсупов, 2. Парвиз Иззатшоев, 9. Фируз Холматов, 11. Жумабой Каримов, 14. Тохир Маладўстов, 15. Акбар Мадминов
«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 6. Искандар Шайқулов, 10. Шохруз Норхонов, 11. Жасур Ҳасанов, 12. Хислат Халилов, 19. Жавоҳир Қаҳрамонов, 26. Виталий Денисов, 31. Лука Чермел, 77. Даниел Насриддинов, 93. Марко Колакович 
Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев, 3. Диан Талхатов, 5. Аюбхон Нўъманов, 17. Ҳусниддин Ғофуров, 20. Баҳодир Насимов, 28. Самандар Мавлонқулов, 29. Азамат Юнусов, 32. Нодир Соҳибов, 39. Шавкат Саломов.