Пикфорд сотилиши мумкин
«Эвертон» молиявий фейр-плей қоидаларини бузмаслик учун клуб асосий дарвозабони Жордан Пикфордни сотишга мажбур бўлмоқда.
"Пахтакор" ва миллий (ёшлар, олимпия) термаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев фаолиятини Россияда давом эттириши кутилмоқда.
Championat.asia сайти хабарига кўра, ЦСКА «Пахтакор» футболчисини трансфер қилишга яқин турибди. 19 ёшли Файзуллаев Москва клуби билан 3+1 шаклида шартнома имзолайди. Қайд этилишича, ЦСКА Аббосбек Файзуллаев трансфери учун Тошкент клуби ҳисоб рақамига 500 минг евро ўтказиб бериши белгиланган. Футболчининг «шерлар» билан келишуви 2025 йилга қадар имзоланган эди.
Охирги маълумотлар бўйича айтсак, яқинда Ўзбекистон миллий жамоаси йиғинига чақирилган «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев нинг трансфер баҳосига 450 000 евро қўшилди ва бу Суперлига вакиллари учун энг катта юксалишдир
Маълумот учун, Россиянинг ProSports Management компанияси (Осиё минтақасидаги бўлинмаси раҳбари Қаҳҳор Мўминов)нинг мижози ҳисобланган Аббосбек Файзуллаев март ойида ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги U20 турнири ғолиби ва қаҳрамонларидан бирига айланганди. У Аргентинада ўтган ёшлар ўртасидаги ЖЧда 4 ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва ассист муаллифига айланганди. Шунингдек, у жорий мавсум Суперлигада 6 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилган.
Аввалроқ, Ўзбекистон миллий (ёшлар ва олимпия) терма жамоасининг яна бир аъзоси Абдуқодир Ҳусанов «Энергетик-БГУ» клубидан Франциянинг «Ланс» клубига кўчиб ўтган эди.
«Эвертон» молиявий фейр-плей қоидаларини бузмаслик учун клуб асосий дарвозабони Жордан Пикфордни сотишга мажбур бўлмоқда.
Англиянинг «Ливерпуль» жамоаси ҳимоячиси Виржил ван Дейк Саудия Арабистонининг «Ал-Қодисия» клубидан таклиф олди.
Леон Горецка Германия терма жамоаси қайдномасидан жой олмаслиги эҳтимоли бор.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789