Кутилганидек, «Насаф» ОКМКни мағлуб этиб, Кубок финалига йўлланма олди

Кутилганидек, «Насаф» ОКМКни мағлуб этиб, Кубок финалига йўлланма олди

Олдин маълум қилганимиздек, бугун Ўзбекистон кубоги дастлабки яримфинали доирасида Қаршида ўтган учрашув якунига етди.

Мазкур ўйинда кутилганидек меҳмонлар иродали ғалабага эришишди.  Зотан, "Марказий" стадионидаги учрашувда ҳисоб меҳмонлар ярим ҳимоячиси Сиёвуш Ҳақназарий томонидан очилган бўлса-да,  кейинчалик "аждарлар" ғалабани илиб кетишди.

Шундай қилиб, Рўзиқул Бердиев шогирдлари Миржалол Қосимов жамоасидан устун келиб, Бухорода ўтадиган финалга йўлланма олишди. Иккинчи финалчи эса, эртага - 14 октябрь куни «Навбаҳор» - «Сўғдиёна» ўртасидаги ярим финалдан кейин маълум бўлди.

Ўзбекистон кубоги. Яримфинал 
13 октябрь (пайшанба)
«НАСАФ» – ОКМК – 2:1 (1:1)
Ҳакамлар: Темурбек Тўхтасинов, Андрей Цапенко, Темур Гайнуллин, Илья Ильин.
VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев
АVAR ҳаками: Александр Сидоров
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Сардор Қудратуллаев
Голлар: Ғолиб Ғайбуллаев 45+2, Алибек Давронов 60 - Сиёвуш Ҳақназарий 36.
«Насаф»: 1.Умиджон Эргашев, 2.Алибек Давронов, 4.Ҳусниддин Алиқулов,  5.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Дилшод Саитов (27.Зафармурод Абдирахматов, 57) 10.Ҳусайн Норчаев, 19.Лима Круз (17.Суҳроб Нуруллоев, 78), 22.Акмал Мозговой ( 6.Муродбек Раҳматов, 78), 34.Шерзод Насруллаев (7.Шароф Муҳитдинов, 57), 88.Марко Станоевич, 92.Умарбек Эшмуродов (14.Ален Масович, 88).
ОКМК: 1.Ботирали Эргашев, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 5.Анзур Исмоилов, 16.Артём Филипосян, 3.Сардор Раҳмонов, 15.Гиорги Папава, 8.Абдулла Абдуллаев (19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 76), 88.Сиёвуш Ҳақназарий, 22.Шоҳрух Гадоев (17.Санжар Турсунов, 76), 10.Хуршид Ғиёсов, 27.Мартин Боаке.