Квоталар тақсимотида адолатсизлик...

Квоталар тақсимотида адолатсизлик...

2024/2025 йиллар мавсуми Элита ОЧЛ ва ОЧЛ-2 мусобақаларида Ўзбекистондан 1тадан жамоа қатнашиши маълум бўлиб улгурган

Хусусан, Суперлига чемпиони юиринчи даражали турнирга йўл олади, албатта. ОЧЛ-2 мусобақасига эса кубок соҳиби эмас, балки Суперлигада 2-ўринни эгаллаган жамоа қўшилиши мумкин. Зеро, ОФК бу борада танлов ҳуқуқини миллий ассоциацияларнинг ўзига қолдирган.
ОФК клублар рейтингига қарасак, квоталарнинг аъзо ассоциациялар ўртасида тақсимлашда бир адолатсизликка йўл қўйилгандек. Рўйхат етакчиси сифатида қайд этилган Саудия Арабистонига «Ғарб» минтақасидаги энг кучли лига ўлароқ, 2025/2026 йиллар мавсумида Элита ОЧЛ учун 3та ва ОЧЛ-2 учун 1та йўлланма тақдим этилгани тушунарли. 2-3-ўринлардаги Қатар ва Эронга икки мусобақа учун мос равишда «2+1» ҳамда «1» шаклида жой ажратилган. Шу мантиқ      ва тартиб бўйича 4-5-ўринлардаги БАА ва Ўзбекистонга ҳам икки мусобақа учун тенг «1+1» ҳамда «1» кўринишида квота ажратилиши керак эди. Аммо ОФК шу жо­йига келганда, негадир фақат БААга шунча квота ажратишни маъқул топди. Ўзбекистонга эса 6-ўриндаги Ироқ билан тенг миқдорда, ҳар икки мусобақа учун 1тадан йўлланма тақдим этилди.    
ОФК - Форс кўрфазидаги араб давлатларига хизмат қилувчи «араблашган» конфедерация эканлигига ҳеч кимда шубҳа қолмаган. Саудия футбол федерацияси раҳбари Ёсир ал Мисҳалнинг ОФКнинг кейинги президенти бўлиши эҳтимоли катта. Бу ҳолат ОФКда араблар ҳукмронлигини янги босқичга олиб чиқиши ҳеч гап эмас…    
***    
ОФК "Элита Чемпионлар лигаси"нинг 2024-2025 йилги мавсумида Ғарбий минтақада ҳозирча фақат "Пахтакор" жамоасининг иштирок этиши маълум бўлган.    
Ғарбий минтақанинг қолган чемпионатларидаги турнир жадвалининг ҳозирги ҳолатини инобатга олсак, "Элита Чемпионлар лигаси" келаси мавсумда қуйидагича қўринишда бўлиши мумкин:     
1. Ал Ҳилол (С.Арабистони)    
2. Ан Насср(С.Арабистони)    
3. Ал Аҳли(С.Арабистони)    
4. Ас Садд (Қатар)    
5. Ал Вакра (Қатар)    
6. Истиқлол (Эрон)   
7. Сепаҳон (Эрон)    
8. Ал Васл (БАА)   
9. Пахтакор (Ўзбекистон)   
10. Ал Қува ал Жавия (Ироқ)   

Саралаш босқичи:     
- Ал Гарафа (Қатар)   
- Персеполис (Эрон)   
- Ал Айн (БАА)   

SamvelKarlenich