«Кёльн» Валдшмидт билан шартнома имзолади

«Кёльн» Валдшмидт билан шартнома имзолади

"Кёльн" "Волфсбург" ҳужумчиси Лука Валдшмидтни ўз сафига қўшиб олди, дея хабар беради клуб расмий сайти.

Шартнома муддати 2023 йил 1 июлдан 2024 йил 30 июнгача ҳисобланади. 27 ёшли германиялик футболчи ўтган мавсумда "Волфсбург" сафида 20та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган.