Ла Лига. “Атлетико” голларга бой ўтган учрашувда камбек қайд этди

Ла Лига. “Атлетико” голларга бой ўтган учрашувда камбек қайд этди

Испания чемпионатининг 16-турида «Атлетико» ўз майдонида «Севиля»ни қабул қилиб, икки тўп фарқидаги мағлубиятни ғалабага айлантирди.

Умумий ҳисобда 7та гол урилган ўйинда Гризманн дубл қайд этди. 

Шу тариқа Симеоне жамоасининг барча турнирлар доирасидаги ғалабали серияси 9 ўйинга етди. 

 «Матрасчилар» турнир жадвалида 35 очко билан 3-ўринда боришмоқда ва пешқадам «Барселона»дан (38) бир ўйин кам ўтказган ҳолда уч очко ортда қолишмоқда.

Ла Лига. 16-тур

Атлетико — Севиля 4:3

8 декабр, «Метрополитано»

Голлар: Де Паул (10), Гризманн (62, 90+4), Лино (79) — Лукебакио (12), Ромеро (32), Санчес (57).

Атлетико – Облак, Галан, Лангле (Витцел, 79), Хименес, Лоренте, Галлаҳер (Сёрлот, 63), Барриос, Де Паул (Коке, 63), Симеоне (Лино, 75), Алварес (Корреа, 75), Гризманн.

Севиля – Алваро Фернандес, Салас, Баде, Кармона, Гудел, Соу, Агуме (Монтиэл, 80), Хуанлу Санчес, Пеке (Саул, 63), Ромеро, Лукебакио.

Огоҳлантиришлар: Барриос (48), Агуме (49), Алваро Фернандес (67), Алварес (72), Саул (76).

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.