Ла Лига ФИФА устидан судга мурожаат қилди

Ла Лига ФИФА устидан судга мурожаат қилди

Испания Ла лигаси раҳбарияти Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати қоидаларига киритилган ўзгартиришлар туфайли Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) устидан Спорт арбитраж судига (CAS) даъво аризаси берди, деб хабар бермоқда AS.

Декабрь ойида ФИФА президенти Жанни Инфантино 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 32 та жамоа иштирок этишини маълум қилган эди. ФИФА жорий йиллик турнир ўрнига ҳар тўрт йилда кенгайтирилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказишни режалаштирмоқда. Ла Лига раҳбарияти ўйинлар сони кўпайгани учун янгиликдан норози. Биринчи клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2000 йилда бўлиб ўтган. Турнирда энг кўп ғалаба қозонган жамоа «Реал» (4).

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.