Ла Лига Мессининг қайтишига хайрихоҳ

Ла Лига Мессининг қайтишига хайрихоҳ

«Барселона» клуби «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси билан шартнома имзолаш борасидаги ишларни давом эттирмоқда.

Fox Sports Argentina нашри тарқатган хабарга кўра, «кўк-анорранглилар» томонидан тақдим этилган молиявий режани Ла лига тасдиқлаган. Бу ҳақда расмий маълумот 19 май куни берилиши кутилмоқда. Аммо Ла Лига аллақачон ёзма кафолатни «Барса»га бериб бўлган. Ўз навбатида клуб бу кафолатни Мессига тақдим қилган. Аргентиналик футболчи шартнома имзолаганидан кейин муаммо келиб чиқмаслигини ишонч ҳосил қилишни истамоқда. Чунки 2021 йилда «Барса» Леони Ла лига рўйхатидан ўтказа олмагани учун у жамоани тарк этганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.