“Лацио” Мариано Диасни сотиб олишга уринмоқда

“Лацио” Мариано Диасни сотиб олишга уринмоқда

Италиялик журналист Николо Шира ўзининг Twitter саҳифасида ёзишича, Римнинг “Лацио” клуби “Реал” ҳужумчиси Мариано Диасга қизиқиш билдирмоқда.

29 ёшли футболчининг “қаймоқранглилар” билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган ва уни узайтириш режалари йўқ, шунинг учун “Реал” ҳеч бўлмаганда унинг учун пул олиши учун футболчини қишга трансфер қилиши энг яхши вариант бўлади.