«Лацио»нинг ҳимояси эътирофга сазовор

«Лацио»нинг ҳимояси эътирофга сазовор

Италия «А» сериясининг 11-туридан ўрин олган учрашувда «Лацио» жамоаси сафарда «Аталанта» меҳмони бўлиб, рақиб дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритди.

Шу тариқа, «Лацио»нинг Италия чемпионатидаги кетма-кет 6-ўйинда ўз дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди. Маурицио Сарри шогирдлари охирги марта 3 сентябрь куни «Наполи»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Маълум бўлишича, бундай серия жамоанинг 21-асрдаги рекорди ҳисобланади. Илгари «Лацио» билан бу ҳолат фақат бир марта, 1998 йилда Рим жамоасини швециялик мутахассис Свен-Йоран Эрикссон бошқарганида содир бўлганди. Ўшанда «Лацио» Италия чемпионатида кетма-кет 7-ўйинда гол ўтказиб юбормаганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.