Лаидуни «Унион»га ўтди

Лаидуни «Унион»га ўтди

«Ференцварош» ярим ҳимоячиси Аисса Лаидуни фаолиятини Бундеслигада давом эттиради.

Тунислик 26 ёшли футболчи Германия чемпионатида 3-ўринда бораётган ва пешқадам «Бавария»дан 3 очко ортда қолаётган «Унион Берлин»га ўтди. Foot Mercato хабарига кўра, Венгрия клуби трансфердан 4,1 млн. евро ва бонуслар олади. Лаидуни ЖЧ-2022да 3та ўйинда 1та голга ассистентлик қилганди. У бу мавсумда «Ференцварош» сафида 24та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 4та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.