Лаутаро агентлари Манчестерда

Лаутаро агентлари Манчестерда

«Интер» футболчиси Лаутаро Мартинес ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.

Унинг агентлари «Манчестер Юнайтед» билан музокаралар олиб боришмоқда. Маълум бўлишича, футболчи фаолиятини бошқа лигада давом эттиришга қарши эмас. Аммо у кўпроқ Испания вариантини маъқул кўрмоқда. Лаутарога «МЮ»дан ташқари «Барселона», «Челси» ва «Арсенал» клублари қизиқиш билдиряпти. Аргентиналик ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 55та ўйинда 28та гол ва 11та ассист муаллифи бўлди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.