Лаже кетди, нишонда Лопетеги...

Лаже кетди, нишонда Лопетеги...

«Вулверхэмптон» қониқарсиз натижалардан сўнг бош мураббий Бруну Лажени ишдан бўшатди.

Португалиялик мутахассис «бўрилар»ни 2021 йил июнь ойидан бери бошқараётганди. Жамоа унинг қўл остида ўтган мавсумда АПЛда 10-ўринни эгаллади. «Бўрилар» раҳбарияти аллақачон янги бошқарувчи излашни бошлаб юборишган, номзодлар рўйхатида эса «Севилья»нинг амалдаги устози Хулен Лопетеги пайдо бўлган. Испаниялик яқин вақт ичида ҳозирги ишидан айрилиши мумкин, чунки андалусияликлар мавсумни жуда омадсиз бошлади. Ла Лиганинг етти туридан кейин «Севилья» бор-йўғи 5 очко ва битта ғалаба билан турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда. «Вулверхэмптон» ҳам худди шундай ҳолатда: олти очко тўплаган ва саккиз турдан кейин АПЛда 18-ўринда. «Вулверхэмптон» навбатдаги ўйинни 8 октябрда «Челси»га қарши ўтказади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.