Мамлакат футбол федерацияси раҳбари энг камида аудиторлик текширув натижалари эълон қилинмаганга қадар лавозимига қайта олмайди. Франция футбол федерацияси президенти вазифасини бажарувчи сифатида ташкилот вице-президенти Филипп Диалло ишлайди. Эслатиб ўтамиз, Ле Гре Зинеддин Зидан ҳақида айтган фикрлари учун кенг омма томонидан жиддий танқидларга учраганди. У Дидье Дешам билан шартнома узайтирилгач, ўз интервьюсида «Зидан менга қўнғироқ қилса, ҳаттоки гўшакни ҳам кўтармасдим», - дея айтганди. Танқидлардан сўнг, Зинеддиндан ОАВ орқали узр сўраганди.