Леаунинг маоши 4 бараварга ошади

Леаунинг маоши 4 бараварга ошади

«Милан» клуби ҳужумчи Рафаэль Леау билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда, деб хабар беради Football Italia.

Италия клуби футболчига 2027 йилнинг ёзига қадар 6 миллион евро маош билан янги шартнома таклиф қилмоқда. Эътибор беринг, ҳозир футболчининг маоши мавсумига 1,5 миллион еврони ташкил этади. 23 ёшли португалиялик жорий мавсум «А» серияда 14та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди. Унинг «Милан» билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.